...
МЕНЮ
ONLINE TV

Декабрдан Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархи оширилади


10:04, 26.11.2018 Жамият
 2 387

Иссиқ сув ҳисоблагичи бўлмаган тақдирда, иссиқ сув учун ҳақ ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкент шаҳрида энергия ташувчилар ва материалларга бўлган баҳолар ошиши муносабати билан корхоналар ва ташкилотларга иссиқлик энергиясининг улгуржи тарифи кўтарилади. Бу ҳақда “Тошиссиққувват” ДУК хабар бермоқда.
 
Унда қайд этилишича:
 
  • марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача;
 
  • иссиқ сув учун ҳисоблагичсиз – киши бошига ойига – 18609,24 сўм;
 
  • ҳисоблагич мавжуд бўлганда 1 м3 иссиқ сув истеъмоли учун –  4765,20 сўм;
 
 
  • ётоқхоналарда яшовчи фуқаролар учун ойига – 13843,47 сўм этиб белгиланмоқда.
 
Иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш тарифи иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баробарлик миқдорини қўлланган ҳолда амалга оширилади Бу кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб берилувчи иситиш учун иссиқлик энергиясини ўз ичига олмайди.
 
Иссиқ сув ҳисоблагичи бўлмаган тақдирда, иссиқ сув учун ҳақ ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
 
Иссиқ сув учун иссиқлик учун ўлчаш мосламалари мавжуд бўлмаганда, уйда яшовчилар рўйхатдан ўтмаган бўлса,  иссиқ сув таъминоти учун тўловлар иссиқ сув учун белгиланган тарифларга 1,5 баробар коэффициент ҳисобидан истеъмол меъёрларига мувофиқ қуйидагича амалга оширилади:
 
- битта хонада ва икки хонали квартирада бир киши учун;
- уч хонали квартирада иккита одам учун;
- тўрт хонали квартирада уч киши учун;
- беш хонали квартирада тўрт киши учун.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда иссиқ сув нархи жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб оширилган эди. 

Теглар:Иссиқ сув Иссиқлик таъминоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар