...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама Суриядаги тартибсизликни тўхтатиши мумкин


13:13, 25.11.2016 Олам
 4 233

Сурияда давом этаётган низолар бошқа мамлакатлар тақдирига ҳам бевосита таъсир этади. Бу борада, айниқса, Туркия катта хавф остида.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистура АҚШ президенти Барак Обама лавозимидаги сўнгги кунига қадар Суриядаги низоларни бартараф этиш ишларида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Де Мистура Сурия раҳбари Башар Асад АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп расман лавозимни эгаллашидан аввал Алеппо шарқига қақшатқич зарбалар беришидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Дональд Трамп 2017 йил 20 январда расман президентлик фаолиятини бошлайди.
 
“Агар Алеппода бомбардимонлар давом этса, ўн минглаб муҳожирлар Туркияга қочиб кетиши мумкин. Бу ҳам ўз навбатида тартибсизликлар юзага келишига олиб келади”, дейди Де Мистура. 
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ БМТ Сурия Алеппо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!