...
МЕНЮ
ONLINE TV

Банкни ўмариш учун “азаматлар” 500 метрлик туннель қазишган...


16:11, 05.10.2017 Олам
 5 956

Жиноий гуруҳ туннель қазишда ишлатилган ёғоч ва темир устунлар учун анчагина маблағ сарф этишган.

Бразилия полицияси мамлакатнинг энг катта банки саналмиш Бразилия Банкининг (Banco de Brasil) Сан-Паулу шуъбасини ўмариш мақсадида ер остидан 500 метрлик туннель қазиган 16 кишидан иборат жиноий гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда “Coventrytelegraph.net” хабар бермоқда.


 
Сан-Паулу полициясининг матбуот хизмати бошлиғи Фабио Лопез берган баёнотга кўра, жиноий гуруҳ банкни ўмариш мақсадида 500 метрлик туннель қазиш ишларини 5 ой олдин бошлаб юборишган. Полиция 3 ой муқаддам уларнинг изига тушган.


 
Шунингдек, “Банкда 1 миллиард Бразилия реали (қарийб 317 миллон АҚШ доллари) бўлганлиги ва агар улар бу жиноятни содир этишганда дунёдаги энг катта банк ўмаришини амалга оширган бўлар эди”, деб қўшича қилган Фабио Лопез.
 
Жиноий гуруҳ туннель қазишда ишлатилган ёғоч ва темир устунлар учун 4 миллион реал, яъни 1,24 млн АҚШ доллари (*1 Бразилия реали — 0,31 АҚШ долларига тенг) сарфлагани аниқланган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Уюшган жиноятчилик Туннель Банкни ўмариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!