...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бағдодда йирик теракт содир этилди


17:44, 02.01.2017 Олам
 2 724

2016 йилнинг 31 декабрь куни ҳам Бағдодда кетма-кет терактлар содир этилганди.

2 январь куни Бағдод шаҳрида теракт содир этилди. Автобусга ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлганлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳақда “Al Arabia” агентлиги хабар берди.
 
Портлаш одам гавжум бўлган Садр шаҳрида юз берган. Теракт 67 кишининг яраланишига сабаб бўлди.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, Бағдодда юз берган портлашни ИШИД террорчилик гуруҳи амалга оширган.
 
Айтиш керакки, 2016 йилнинг 31 декабрь куни ҳам Бағдодда терактлар содир этилганди. 3 та бомбанинг портлаши сабаб 28 киши ҳаётдан кўз юмган ва 57 киши жароҳатланган.
 
Ҳозирда ИШИД жангарилари Ироқнинг катта қисмини ўз назоратлари остида ушлаб туришибди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Бағдод Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 422

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!