...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобиль рақамини камерадан яширганларга қандай чора кўрилади?


14:20, 01.04.2017 Жамият
 5 265

Кимлардир эҳтиёт бўлиб ёки камерага тушмаслик учун қоидаларга риоя этаётган бўлса, яна бошқалар айёрлик йўлига ўтаётганини кузатиш мумкин.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг мартидан бошлаб Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган 883 та кузатув камераси ва радарлар қоидабузарликларни қайд этмоқда.

Хатога йўл қўйган ҳайдовчилар қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилмоқда. Кимлардир эҳтиёт бўлиб ёки камерага тушмаслик учун қоидаларга риоя этаётган бўлса, яна бошқалар айёрлик йўлига ўтаётганини кузатиш мумкин. Улар машинанинг давлат рақамини турли нарсалар билан ёпишга ҳаракат қилишяпти. 

“Халқ сўзи” газетаси бу каби ҳолатларда қандай чора кўрилиши ҳақида Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси майори Алишер Абдуқодиров хабарига асосланиб, маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 127-моддасида келтирилганидек, давлат рақами белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатилган ва қоплама суртилган ҳолларда ана шу қурилмалар мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (149 775 сўмдан 449 325 сўмгача), мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача (449 325 сўмдан 746 625 сўмгача) жарима солинади. Транспорт воситаси эса вақтинча жарима майдонига жўнатилади. 

Шунингдек, жарима квитанцияси адашиб жўнатилганини билган ҳайдовчилар сутка давомида ишлайдиган 254-22-16 ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиши ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маъмурий бўлимига бориши лозим.

Йўл ҳаракати иштирокчилари қоидалар жазолаш учун эмас, балки йўлларда хавфсизликни таъминлаш учун ўрнатилганини унутмаслиги лозим. 
Сумбула
 

Теглар:чорраҳа Кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар