...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Роҳат чорраҳаси уч кунда бузилиб, замонавий кўринишга келтирилади


14:40, 04.07.2018 Жамият
 4 844

Роҳат чорраҳасидан асосан водий ва Тошкент вилоятидан келган машиналар ўтади.

Тошкентдаги Роҳат айланма йўли энди бошқача кўринишда бўлади, дея ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
 
Маълумотга кўра, бир кунда Тошкент шаҳрига вилоятлардан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб келади ҳамда чиқади. Пойтахтдаги энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.
 
Айланма йўлдаги тирбандликларнинг асосий сабаби йўлнинг уч йўлакдан иборат эканлиги ва Тошкентга ташриф буюрувчиларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳисобига ортиб бормоқда.








 
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг  ташаббуси билан ушбу тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш ишлари бошланди. Яъни Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар уч кун ичида бартараф этилиб, беш йўлакли айланма йўл замонавий чорраҳа қиёфасига келтирилади.
 
“Албатта, амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлари аввалгиларининг давоми сифатида йўлларнинг 5 йўлакли айланма йўлига айланиши, пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларга ўзгача совға бўлади. Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чоррахасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда.
 
Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замон талаблари даражасидагига ўзгартирилмоқда. Вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди!”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.









Маълумот учун, Роҳат чорраҳасидан асосан водий ва Тошкент вилоятидан келган машиналар ўтади
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Роҳат чорраҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар