...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрия ҳукумати туркиялик вазирни мамлакатга киритмади


13:24, 10.07.2017 Олам
 2 338

Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили вазир Себастьян Курц ҳақиқатан ҳам Туркия иқтисодиёт вазирига мамлакатга киришни тақиқлаганини маълум қилди.

Австрия ҳукумати Туркия Иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчининг мамлакатга киришига рухсат бермади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Нихат Зейбекчи маҳаллий турк жамияти томонидан ҳарбий тўнтаришнинг бир йиллигига бағишлаб ўтказишни режалаштирган маросимда иштирок этишни мақсад қилган эди.
 
Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили вазир Себастьян Курц ҳақиқатан ҳам Туркия Иқтисодиёт вазирига мамлакатга киришни тақиқлаганини маълум қилди. Хабарларга қараганда, режалаштирилган тадбирлар кенг миқёсда ўтказилади, тукриялик вазирнинг ташрифи эса жамоат тартибини бузиши ва Австрия хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
 
Аввалроқ, Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги Туркия Бош вазир ўринбосари Туғрул Туркешни ҳам ҳарбий тўнтаришнинг бир йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатга келмаслиги маъқуллигини билдирган эди.
 
Март ойи ўрталарида Нидерландияга Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу ҳамда оила ва ижтимоий сиёсат вазири Бетул Сайян Кайя ҳам киритилмаган эди. Улар маҳаллий турк диаспораси томонидан конституцияга ўзгартириш киритиш борасида ташкил этилган митингларда иштирок этишлари лозим эди.
 
Туркияда 2016 йилнинг 15 июль санасида бир гуруҳ исёнчилар ҳокимиятни ўз қўлларига олиш мақсадида тўнтариш ўтказишган эди. Воқеа сабаб 230 га яқин киши вафот этди, 2 мингдан ортиғи жабрланди. Бу исёндан сўнг Туркияда оммавий равишда “тозалаш” ишлари бошланди, яъни тўнтаришга алоқадор бўлган барча мансабдор шахслар, полиция вакиллари, ҳарбийлар қўлга олинди. Сўнгги хабарларга қараганда, айни вақтда 150 минг киши тергов қилинмоқда, яна 145 минг киши гумон остида, шунингдек, 49 минг киши ҳибсга олинган.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Австрия Вазир Нидерландия Туркия Ҳарбий тўнтариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!