...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аслида “Боруссия” футболчиларининг автобуси портлаши керакмиди?


12:04, 12.04.2017 Олам
 3 985

Суриштирув ишлари олиб борилаётган вақтда воқеа жойидан хат топилди.

11 апрель куни Германиянинг Дортмунд шаҳридаги меҳмонхонага жойлашган “Боруссия” футбол клубига тегишли автобус яқинида портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳодиса сабаб Европа чемпионлар лигасининг чорак финал баҳси қолдирилди.
 
Мазкур ҳодиса туфайли клуб ҳимоячиси Марк Бартра жароҳат олди ва шифохонага етказилди. Дортмунд полиция вакилларидан бири бу портлаш айнан футболчиларга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
 
Суриштирув ишлари олиб борилаётган вақтда воқеа жойидан хат топилган. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди. Ҳозирча хатнинг мазмуни ошкор қилинмаяпти. Шунингдек, хатнинг ҳақиқийлиги ҳам текширилмоқда. Аммо полиция буни теракт деб баҳоламаяпти.
 
Мазкур ҳодисадан сўнг, ФИФА ва УЕФА президентлари футболчилардан хавотирдаликларини айтиб, улар билан руҳий бирдам эканликларини билдиришди.
Дурдона Расулова

Теглар:Дортмунд Боруссия Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 421

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!