...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистон икки ўт орасидами?


13:17, 13.07.2018 Олам
 4 395

Мамлакат Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ким билан ҳамкорлик қилиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Арманистон Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлиб қолади ва келажакда ҳам Россия, ҳам Ғарб давлатлари билан муносабтларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “Euronews” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
 
“Биз Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлиб қоламиз ва Россия, НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларни бирдек ривожлантиришга умид қиламиз. Ташқи сиёсатимизни кескин ўзгартириш ниятида эмасмиз”, дейди Бош вазир Пашинян.
 
Шунингдек, Пашинян Арманистон НАТОга шерик давлат экани ва альянснинг Косово ва Афғонистондаги миссияларида иштирок этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳол мамлакатга халқаро хавфсизликни таъминлаш имконини беради. Пашинян мамлакати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо эканини ҳам эслатиб ўтди.
 
Арманистон Россия ва Ғарб давлатлари билан бирдек муносабатлар ўрнатишнинг уддасидан чиқа олармикан? Айниқса, ҳозирдигидек қарама-қаршиликлар кучайган бир вазиятда бу янада қийинроқ бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Никол Пашинян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!