...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арипов: “Ҳокимлар касал, улар ҳужжатларни ўқишни билмайди”


09:58, 18.04.2018 Жамият
 5 751

2018 йилда жамоат ишларини ташкил этиш учун 140 миллиард сўм ажратилган, лекин бор-йўғи 42 миллирди ишлатилган, холос.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилган. Лекин афсуски, буни ишлатиш бўйича механизмни кўплаб ҳокимлар ҳали тасаввур қилмайди, билмайди ҳам. Давлат раҳбари неча миллиардлаб маблағ эвазига шу ишларни ташкил этиш, ишсиз юрган одамларни иш билан таъминлаш учун пул ажратган. Касал! Айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, мансабдорлар, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман халқ таълими бўлими мудирлари идоралар олдида ўзининг “содиқлигини” кўрсатиш учун ҳам одамларни мажбурий меҳнатга жалб этяпти”, дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кеча, 17 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этишга тақиқ қўйиш бўйича янги, залворли қадамлар ташланмоқда. Кеча Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ва Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўтказилган йиғилишларни ушбу қадамларнинг инъикоси дейиш мумкин.
 
Йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев сўз олиб, Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этишда 2018 йил учун Президент томонидан 714 миллиард сўм маблағ ажратилгани, бироқ жорий йилнинг биринчи чорагига белгиланган 140 миллиард сўмдан атиги 42 миллиарди ўзлаштирилганини айтди.
 
“Кўряпсизларми, атиги 30 фоизи ҳам ишлатилмаган. Ҳамманинг бюджетида бор бу пуллар. Йўқ, булар барибир касал! Буларга бюджет ташкилотлари ходимларини олиб чиқиб ишлатиш осонроқ. Ҳолбуки, бу пулларни сарфлашни бошласа, ҳали иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳам иш билан таъминланади, уларнинг ҳам уйига уч-тўрт сўм пул олиб боришига қонуний имкон пайдо бўларди. Шунча пул берилганига қарамасдан, бор-йўғи 40 миллиард ишлатилгани кўплаб ҳокимларнинг ҳужжатларни ўқишни ёки давлатимиз раҳбари бераётган имконлардан тўла фойдаланишни билмаслигининг яққол далолатидир”, дейди ҳукумат раҳбари.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Абдулла Арипов Видеоселектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар