...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аргентинада норасидани ўғирлашга уринган цирк актёрлари тошбўрон қилинди


17:48, 01.07.2016 Олам
 3 476

Болани ўғрилашга уруниш ҳақида полицияга хабар берилгач, улар буни жиддий қабул қилишмади

Бугун, 1 июль куни Аргентинадаги кўчаларда томоша кўрсатадиган кўчманчи чодир-цирк актёрлари маҳаллий аҳоли томонидан тошбўрон қилинди. Бу ҳақда “Mir24.tv” нашри хабар бермоқда.
 
Гувоҳларнинг айтишларича, цирк иштирокчиларидан бири кичик ёшдаги болани ўғирлашга уринган. Шу муносабат билан томоша кўрсатадиган цирк актёрлари чодири олдида ўнлаб маҳаллий аҳоли вакили йиғилди ва уларни тошбўрон қилишга киришди.
 
Маҳаллий аҳоли вакиллари бу ҳақда полицияга хабар берганида, полиция уларнинг аризасини қабул қилишдан бош тортди. Шундан сўнг, маҳаллий аҳоли уларни ҳам тошбўрон қилди. Одамларни тўхтатиш учун полиция кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. Бир неча киши қўлга олинди.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, полиция болани ўғирлаб кетиш борасидаги ҳаракат ёлғон экани ҳақида хабар берди. Полиция маҳаллий аҳоли вакилларининг айбловларини жиддий қабул қилмагани учун ҳам шундай маълумотни тақдим этган бўлиши мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Аргентина Цирк Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!