...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик болакай саратонга чалинган болаларга ёрдам бериш учун 2 йил соч ўстирди


11:14, 19.09.2016 Олам
 4 018

Томас 2 йил давомида ўстирган 40 сантиметрлик сочдан 3та болага “парик” ясаш мумкин экан.

АҚШнинг Мэриленд штатида истиқомат қилувчи Томас Мур айни вақтда 10 ёшда. Бундан 2 йил аввал у ўз-ўзига сочларини кестирмасликни, улар етарли узунликда ўсганидан кейингина сартарошга боришга сўз берган эди. Бир неча кун аввал, у ана шу ваъдасига содиқ қолган ҳолда узун сочлари билан сартарош ҳузурига келди. Гап шундаки, Томас онасининг Facebook  ижтимоий тармоғи орқали саратонга чалинган ва кимёвий терапия натижасида сочлари тўкилиб кетган 5 ёшли қизалоқ ҳақидаги видеороликни томоша қилаётганини кўради.
 
Шундан сўнг, Томас саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш истагида сочларини ўстиришга қарор қилади. У кимёвий терапия туфайли сочлари тўкилиб кетган болаларга ўз сочларидан “парик” қилиб беришларини истаганди.
 
Сартарошнинг фикрига кўра, Томаснинг 40 сантиметрли сочлари 3та болага “парик” ясаш учун етарли экан. Сартарошхонадаги жараённи Twitter ижтимоий тармоғига Томаснинг холаси Эмбер Рэй жойлаштирди. Томаснинг атрофдагиларга бўлган ғамхўрлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтирди. Тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти унинг ўзига ва ота-онасига миннатдорчилик билдиришдан чарчашмаяпти. 
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Парик Саратон Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!