...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик аёл 2 йил ичида 6та фарзандли бўлди


11:14, 20.07.2016 Олам
 6 796

Аёл дунёга келтирган 6та фарзанднинг 5таси яшаб қолди. Уларга ҳар куни 35та таглик керак бўлади.

Канзаслик 20 ёшли Данеша Коуч 2014 йилнинг апрелида икки ўғил, 2015 йилнинг майида қизалоқлар Делайла ва Давина, ўтган ойда эса аёл эгизаклар Дарла ва Дэланиларни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Medportal.ru” нашри хабар беради. Гарчи у дунёга келтирган гўдакларнинг умумий сони 6та бўлсада, ўғилларидан бири тўғруқдан сўнг кўп ўтмай вафот этган.
 
Данешанинг 2 йил ичида 3 марта эгизак фарзандларни дунёга келтиргани жуда кам учрайдиган ҳолат. Болаларнинг барчаси кесарча кесиш йўли билан дунёга келган.
 
Акушер-гинеколог Маржори Гринфилд Данишанинг қисқа муддатда фақат эгизакларга ҳомиладор бўлишини генетика билан боғлайди. Унинг сўзларига кўра, Данишанинг бачадонида бир эмас бирваракайига иккита тухум ҳужайра етилади. Шу сабабли ҳам унинг ҳар сафар эгизакларга ҳомиладор бўлиш эҳтимоли ортаверади.
 
Данишанинг айтишича, ўзи ҳам турмуш ўртоғи ҳам кўп болали оиладан.
 
“Онам 12 фарзандни дунёга келтирган. Турмуш ўртоғимнинг эса 8та ака-сингиллари бор. Бироқ онамда ҳам, турмуш ўртоғимнинг оиласида ҳам эгизаклар бўлмаган. Айни вақтда болаларим билан бандман. Ҳар куни 35та таглик керак бўлади. Июнь ойида туғилган қизалоқларимни кўкрак сути билан боқяпман, қолганларига болалар бўтқаси беришга мажбурман. Шу сабабли бўтқаларнинг ўзига ҳар ҳафтада 100 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сарф этамиз”, дейди Даниша. 
Умида Якубова

Теглар:Эгизаклар АҚШ Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!