...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги норозилик намойишлари чоғида полициячилар ўлдирилди


10:50, 08.07.2016 Олам
 2 892

Норозилик намойишларига полициячиларнинг икки нафар қора танли кишини ўлдириши сабаб бўлган.

АҚШнинг Даллас шаҳридаги норозилик намойишлари чоғида тўрт нафар полоциячи ўлдирилди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда  “Reuters” хабар бермоқда.
 
Тартибсизликлар пайтида номаълум шахслар ҳуқуқ-тартибот органи вакилларига қарата ўқ узишган. Яраланганлар орасида уч нафар полиция ходимининг аҳволи жуда оғир, дейилади хабарда.
 
Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, снайперлар икки нафар бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар шубҳаланувчилардан бирини қўлга олган.
 
Маълумотларга қараганда, АҚШнинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бунга полиция томонидан икки нафар афро-америкаликнинг ўлдирилиши сабаб бўлди.
 
5 июль санасида, Луизиана штатининг Батон-Руж шаҳрида икки полициячи эркак кишини ўлдиргани тасвирланган видео интернет орқали тарқалган эди. Орадан бир оз вақт ўтиб, яъни 6 июль куни шунга ўхшаш воқеа Миннесота штатининг  Фолкон-Хайтс шаҳрида бўлиб ўтди. Унда полициячи ўқидан яраланган одам шифохонада жон берди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Даллас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!