...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Трампнинг обрўси тушиб кетмоқда


18:48, 10.08.2016 Олам
 3 702

Ipsos компанияси республикачи-сайловчилар орасида сўровнома ўтказди.

АҚШда  Республикачилар партиясининг деярли ҳар бешинчи аъзоси партиянинг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трампнинг давлат раҳбари бўлишига норози. Бу Ipsos компанияси томонидан сайловчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасида аниқ бўлди, дея “Reuters” ёзмоқда
 
Сўровномада иштирок этганларнинг 19 фоизи Трампни президентлик пойгасидан чиқиб кетиши керак деб ҳисоблайди. 70 фоиз одам эса бизнесменнинг номзодини қўллаб-қувватлаган.
 
Сўровнома 5 августдан 8 августга қадар ўтказилган. Унда 396 нафар республикачи-сайловчи иштирок этган. 
 
Бундан ташқари,  бошқа бир сўровнома натижаларига кўра, 44 фоиз рўйхатдан ўтган сайловчи Трампнинг номзоди президентликдан олиб ташланиши тарафдори бўлган, 53 фоиз сўровнома иштирокчиси эса миллиардернинг курашда давом этишини ёқлаган. 
 
Сўнгги пайтларда Республикачилар партиясида бизнесменни қўллаб-қувватловчилар сони камайиб бормоқда. Бунга Трампнинг чиқишлари вақтида айтаётган айрим гаплари туфайли келиб чиқаётган можаролар сабаб бўлмоқда. 
 
Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 8 ноябрида АҚШнинг кейинги 45-президенти ким бўлиши аниқ бўлади. 
Руслан Сулаймонов 

Теглар:Дональд Трамп АҚШ Республикачилар партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!