...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда қор туфайли ЙТҲлар сони кескин ортмоқда


12:34, 09.12.2016 Олам
 2 397

Огайода 50 та автомобиль, Мичиганда 40 та транспорт воситаси иштирокида йирик ЙТҲ юз берди.

Айни вақтда Американинг қатор штатларида кучли қор ёғиши туфайли автомобиль йўллари музлаб қолган. Натижада эса автоҳалокатлар юзага келиш кўрсаткичи кескин ошган. Хусусан, шундай йўл-транспорт ҳодисаларидан бири Огайо штатида рўй берди.
 
Катта автомобиль трассаларидан бирида деярли 50 та машина тўйнашуви содир бўлди. Транспорт воситалари орасида автобус ҳам бўлган. Автоҳалокат оқибатида 19 киши жабрланди. Бу ҳақда “Fox 8” телеканали хабар бермоқда.
 
Жароҳат олганларнинг 5 нафари оғир аҳволда. Хозирда улар шифохонага етказилган. Воқеа содир бўлган йўл вақтинчалик ёпиб қўйилди.
 
Яна бир автоҳалокат Американинг Мичиган штатида рўй берди. Камида 40 та автомобиль тўқнашиб кетган йўл-транспорт ҳодисаси 3 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Fox 2” телеканали хабар берган.
 
Жароҳат олган кишиларнинг сони хозирча аниқ маълум қилинмаяпти. Воқеа жойида 75 нафарга яқин қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.
 
Ҳар иккала йўл-транспорт ҳодисаси ҳам айнан ноқулай об-ҳаво шароити, яъни йўлларнинг муз билан қопланганлиги сабаб юзага келган.
 
Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати тушиб кетган. Пойтахт Тошкентда эса қор ёғмоқда. Ҳаракатланиш учун ноқулай бўлган бундай об-ҳаво шароитида эътиборли бўлишингизни сўраймиз. Йўл қоидаси – умр фойдаси эканлигини унутманг! 
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ ЙТҲ Мичиган Огайо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!