...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда полиция ходими отиб кетилди


12:25, 21.11.2016 Олам
 2 247

Ҳайдовчи жаримадан қочиш учун полиция ходимига қарата ўқ узган.

Техас штати, Сан-Антонио шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини тўхтатиб, унга жарима  солган полиция ходими отиб кетилди. Бу ҳақда “Mir24.tv” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, полиция ходими номаълум шахсни йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатган. Полиция жарима баённомасини тўлдираётган вақтда эса ҳайдовчи полиция ходимининг машинаси томон келган ва унинг оёқларига қарата икки марта ўқ узган. Полицияга оғир жароҳат етказган шахс зудлик билан воқеа жойидан ғойиб бўлган. Полиция ходими эса олинган жароҳат туфайли вафот этган.
 
Айни вақтда қотилнинг шахси аниқланмоқда. Қидирув хизмати ходимлари жиноятчини йўл қоидасини бузганлиги тўғрсидаги баённома  орқали топишлари ҳам мумкин. Аммо қотил “ҳужжат”ни ўзи билан олиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Полиция Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!