...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Наврўз байрами нишонланди


10:32, 19.03.2016 Олам
 3 393

АҚШда “Nowruz Commission” ноҳукумат ташкилоти томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Вашингтонда баҳор айёми – Наврўз байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, дея хабар беради “Jahon” ахборот агентлиги. Америкада фаолият кўрсатадиган “Nowruz Commission” ноҳукумат ташкилоти ва Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамда Озарбайжон, Грузия, Афғонистон ва Туркиянинг дипломатия миссиялари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда АҚШ ижтимоий-сиёсий, ишбилармон ва маданий-гуманитар доираларининг вакиллари иштирок этдилар.

“Nowruz Commission” ташкилоти президенти Гиссу Киан ушбу тадбирни очар экан, бу байрамнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Америкадаги “Silk Road Dance Company” ансамблининг чиқишлари, жумладан, улар ижросида ўзбек халқ рақслари ижро этилгани қувонарли ҳол.

Тадбирда мамлакатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ходимлари Ўзбекистон тақдимотини ўтказдилар. Маросим чоғида республикамизнинг замонавий ривожланишига оид атрофлича маълумотлар кеча иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Бунда мамлакатимизда жорий йил “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилингани, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёлларнинг иштироки тобора кенгайиб бораётгани цингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мазкур маданий-маърифий кеча доирасида ўзбек халқ тасвирий ва амалий санъати, ҳунармандчилик буюмларидан ташкил топган Ўзбекистон экспозицияси, суратлар кўргазмаси ҳамда мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти мавзуидаги видео-тақдимот ҳам намойиш этилди.
Умида Якубова

Теглар:Наврўз АҚШ Nowruz Commission 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!