...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда гольф майдонига қулаган самолёт портлади


11:41, 18.07.2017 Олам
 1 790

Шундан сўнг техник муаммоларга йўлиққан самолёт Лонбоу гольф клуби майдонига қулаб, портлайди.

Бугун, 18 июль куни АҚШнинг Аризона штатида енгил моторли самолёт Lancair Evolution ҳалокатга учради. Самолётнинг гольф майдони ҳудудидаги кичик ташувчи транспорт устига қулаши натижасида икки киши қурбон бўлди.
 
Ҳалокат яқинлашаётанини сезган пилот диспетчерларни самолётда механик муаммолар юзага келгани ва  аэродромга қадар етиб бора олмаслигидан хабардор этган.
 
Шундан сўнг техник муаммоларга йўлиққан самолёт  Лонбоу гольф клуби майдонига қулаб, портлайди. Натижада самолёт бортидаги икки киши ҳалок бўлади.
 
Ҳозирда самолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда. Воқеа жойида қутқарув ва ёнғин ўчирувчилар бригадаси иш олиб бормоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:АҚШ Самолёт Аризона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!