...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ заҳарли газ фожиасига жавобан Сурия базасини бомбардимон қилди


09:27, 07.04.2017 Олам
 4 493

Мазкур авиабазада шу ҳафта бошида Сурия фуқаролари устига заҳарли газ ёғдирган ҳарбий ракеталар жойлашган эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп буйруғига асосан, АҚШ ҳарбий кемалари Сурия ҳукумати авиабазасига 50-60та Томохавк ракеталарини учириб, ўққа тутди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
 
АҚШ расмийларининг айтишича, мазкур авиабазада шу ҳафта бошида Сурия фуқаролари устига заҳарли газ ёғдирган ҳарбий ракеталар жойлашган. Трампнинг таъкидлашича, бу усул ҳалокатли заҳарли газ тарқатувчи қуролга қарши АҚШнинг миллий хавфсизлик чоралари бўлиб, ушбу қурол кенг миқёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида авиабаза бомбардимон қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни эрталаб Суриянинг Идлиб провинциясида ҳаво орқали заҳарли газ тарқатилиши оқибатда юзлаб маҳаллий аҳоли, жумладан, ёш болалар ва аёллар ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бомбардимон Заҳарли газ АҚШ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!