...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ янги ракетага қарши THAAD мажмуасини яқин кунларда синовдан ўтказади


16:07, 08.07.2017 Олам
 1 994

АҚШ THAAD тизимини яқин кунларда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

АҚШ ўзининг ўрта масофадаги баллистик ракеталарга қарши THAAD мажмуасини яқин кунларда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.
 
Маълум бўлишича, синовлар THAAD мажмуаси учун илк маротаба текширувдан ўтказилади. THAAD ракетага қарши ракеталарини Аляскада учиришни режалаштирмоқда.
 
Пентагоннинг ракетага қарши мудофаа қўмитаси вакили Крис Жонсон тасдиқлаган хабарга кўра, ўқув машғулотлари “июль ойининг бошида” ўтказилиши кутилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Аляскадаги мажмуа “нишонни ўзи аниқлайди, кузатади ва THAAD ракеталари ёрдамида йўқ қилиши” лозим.
 
THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) атмосферадан юқорида учиб ўтаётган ўрта яқин масофадаги учирилган ракеталарга қарши мажмуа ҳисобланади.
 
Жанубий Корея мудофаа хизматларининг таъкидлашича, THAAD’нинг кузатув масофаси 200 км дан ошмас экан.
 
Ҳозирда THAAD мажмуасининг ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар оқибатида Россия ва Хитойда таҳлика пайдо бўлгани кузатилмоқда.
 
Россиянинг БМТдаги вакили Владимир Сафронковнинг таъкидлашича, Россия ушбу ҳудудда жойлашган давлатларда THAAD мажмуасининг ўрнатилишига қарши чиқишга чорламоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, THAAD тизими мажмуаси Шимолий Корея ракеталарига қарши чора сифатида АҚШ ўз ракеталарини Жанубий Кореяга ўрнатиш мақсадида фойдаланмоқчи.
Акмал Эшонхонов

Теглар:THAAD АҚШ Жанубий Корея Пентагон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!