...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ яна тўртта мамлакат фуқаролари учун виза чекловларини жорий этади


14:33, 24.08.2017 Олам
 3 249

Мазкур давлатлар депортация қилинган фуқароларини қайтариб олишни истамаяпти.

Вашингтон Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилишни истамаган 4 та хорижий мамлакат фуқароларига чеклов ўрнатиш истагида. Мансабдор шахслар томонидан  Давлат департаментига бир неча фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш талаб этилган мактуб йўлланди.
 
Гап қайси мамлакатлар ҳақида кетаётгани маълум эмас, амалдорлар бу масалага ойдинлик киритмаган. Маълум бўлгани шуки, мазкур давлатлар депортация қилинган фуқароларни қайтариб олишни истамаяпти ёки жараённи кечиктирмоқда. Давлат департаменти расмий вакилининг сўзига кўра, ҳозирда улар мазкур мамлакатлар билан ўзаро мулоқот олиб боришмоқда.
 
“Биз бу мамлакатлар ўз зиммасидаги вазифаларини бажаришини, фуқароларини қайта қабул қилишини истаймиз”, дейди Давлат департаменти вакили.
 
Ҳозирга қадар, бундай чеклов 2001 йилда Гвиана, 2016 йилда Гамбияга нисбатан қўлланилган эди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:АҚШ Давлат департаменти Гамбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!