...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ университетларидан бири “Ал-Қоида”нинг собиқ тарғиботчисини ишга олди


11:24, 31.08.2016 Олам
 3 498

Олдин, Юнус Абдулла Муҳаммад номи билан машҳур бўлган Жесси Мортон университет қошидаги миллий хавфсизлик марказида эксперт бўлиб ишлайди.

АҚШдаги Жорж Вашингтон университети “Ал-Қоида” террористик гуруҳининг собиқ тарғиботчисини ўзининг миллий хавфсизлик марказига эксперт сифатида ишга олди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
 
“Олдин, Юнус Абдулла Муҳаммад номи билан машҳур бўлган Жесси Мортон терроризмга қарши курашиш масаласида ноёб нуқтайи-назарга эга”, дейди университет қошидаги миллий хавфсизлик марказининг экстремизм бўйича дастурлар бўлими директор ўринбосари Симус Хьюс.
 
“Радикализация оламида бўлган Жесси у ердан чиқиб кетган.  Унинг тажрибаси орқали экстремизмга қарши самарали курашиш мумкин”, дея фикрини давом эттиради Хьюс.
 
Мортонни ишга олишдан олдин, Хьюс ФБР, хавфсизлик соҳаси вакиллари ва юристлар билан мастлаҳатлашди. Унинг айтишича,  Мортонга ишонса бўлади ва у бутунлай ўзгарган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Ал-Қоида Жесси Мортон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!