...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Суриядаги жангариларга ҳаво зарбасини бермоқчи


13:17, 14.10.2016 Олам
 3 691

Обама Суриядаги жангарилар ва қуролли муҳолифатни бомбардимон қилишни таклиф қилмоқда.

Бугун 14 октябрь куни АҚШ Президенти Барак Обама Яқин Шарқда жойлашган Суриядаги “Ислом Давлати” билан боғлиқ ҳолатни муҳокама қилиш учун БМТнинг Миллий Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Ntv.ru” хабар бермоқда.
 
Оқ уйнинг хабарига кўра, Обама Сурия ва Ироқдаги “Ислом Давлати” тарафдорлари ҳаракатларини, шунингдек, аҳоли сонининг камайиб бориши, инсонпарварлик ёрдамлари киритишни кенгайтириш ва Сурияда сиёсий бурилиш ясашга кўмаклашиш каби масалаларни кўриб чиқиш учун Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини бир ерга тўплади.
 
Маълумотларга кўра, Суриядаги жангариларнинг радарлари ва қурол-яроғ омборларига АҚШ Ҳаво қучлари томонидан ҳужум уюштириш Обаманинг столи устидаги муаммоларни ҳал қилиш усулларидан бири бўлиб турибди. Лекин президент бу усулни ёқламаслиги кутилмоқда.
 
Яна бир бошқа усул ҳам боп. Бу – ҳамкорларни “мўтадил муҳолифат” деб аталувчи янги қурол тури билан таъминлаш. Бироқ Оқ уй бу ахборотни изоҳлашдан бош тортган.
 
Оқ уй йиғилиши Лозаннада (Швейцария) вазирларнинг Сурия масаласи бўйича учрашуви арафасида ўтказилмоқда. Суриядаги минтақавий кучларнинг музокараси Россия ва АҚШ иштирокида 15 октябрь куни бўлиб ўтади. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!