...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Шимолий Кореяга босим ўтказмоқда


10:18, 22.09.2016 Олам
 4 878

Американинг бомбардировкачи самолёти биринчи марта КХДР чегараси бўйлаб учиб ўтди.

АҚШ стратегик бомбардировкачиси – Лансер B-1B самолётининг парвози икки Корея давлатини ажратиб турувчи нейтрал зона бўйлаб амалга оширилди.
 
Маълумотларга қараганда, бу сингари бомбардировкачи самолёт нейтрал зонада биринчи бор парвоз этиши. У Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинциясидан 30 км узоқликда жойлашган  “Родригес” полигонигача етиб борган ва Осандаги базасига қайтган.
 
Бу парвоз Пхеньяннинг 5 сентябрь куни Япониянинг мудофаа чегарасигача етиб борган 3та баллистик ракеталарини учиргани, шунингдек, 9 сентябрь куни ўтказган ядро бомбаси синовига жавоб тарзида бўлди, дейилади хабарда. 
 
АҚШ Жанубий Кореяга иккита B-1B русумли бомбардировкачи самолёт юборган. Иккинчи самолёт Сеулдан 70 км  узоқликдаги Пхёнтхэк базасидан учиб Тинч океанидаги Гуам оролига етиб борган.
 
Хитой эса бомбардировкачи самолётлари Корея устидан учиб ўтганини эшитганидан сўнг, АҚШни тинчлантиришга уринмоқда.
 
“КХДРнинг 5-ядро синовидан сўнг, яриморолда вазият ўта ўзгарувчан тус олди. Умид қиламизки, барча тарафлар ҳаракатдан тўхтайди ва тинчланиб олади”,  дейди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Лу Кан.
 
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шимолий Корея навбатдаги ядро синовини мувоффақиятли ўтказган эди. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотига кўра,  КХДРнинг ракеталари учун ядро заҳираси мавжуд бўлиб, уларнинг портлаш кучи 10 килотоннга тенг. Бу жорий йилнинг январида Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядро синови кучидан деярли икки баравар кўп. Январдаги синовнинг портлаш кучи 6 килотонни ташқил қилган эди. 

Шу даврга қадар Шимолий Корея  беш марта ядро ракетаси синовини ўтказганини ҳам олдинги ҳабарларимизда айтиб ўтган эдик. Бугунга келиб Жанубий Корея ҳарбийлари ўз кузатувлари асосида КХДР олтинчи ядровий синовга ҳам тайёр эканини айтган. Бу синов 10 октябрга қадар ўтказилиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ  ва Жанубий Корея ҳаво кучлари биргаликда октябрь ойида Шимолий Кореянинг ядровий объектларини йўқ қилиш учун ҳарбий ҳамкорлик тузган ва улар октябрь ойида КХДРнинг ядро қуроли манбааларига ҳаво ҳужуми уюштиришмоқчи. Бунга НАТОга аъзо қатор давлатлар ҳамда Янги Зеландиядан ҳарбийлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Ядро синови Жанубий Корея КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!