...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Қатардан узр сўради


13:44, 10.06.2016 Олам
 3 575

АҚШ давлат департаменти “Қатар давлати байроғи остида турган ҳарбий байроқни мазах қилган”, айбланган ҳарбийлар учун узр сўради.

Яқиндагина Youtube’га америкалик ҳарбийлар томонидан жойлаштирилган видео АҚШ ва Қатар ўртасидаги можароларга сабаб бўлди. Унда америкалик ҳарбийлар Қатар ва АҚШ давлат байроғи остида туришибди. Улардан бири Қатар байроғига ишора қилиб иккинчи суҳбатдошига қараб кулаётгани тасвирланган. Иккинчи ҳарбий аёл эса ҳеч қандай сабабсиз суҳбатдошининг фикрларини тасдиқламоқда.
 
АҚШ Давлат департаменти ушбу видео учун Қатар ҳукуматидан узр сўради.  
 
“Мен Қатар ҳукуматидан кечирим сўрайман. Cўз беришим мумкинки, Америка ҳарбий командирлари бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан тергов ишларини ўтказади ва жиноятчилар жазога тортилади”, дейди расмий вакили Марк Тонер.
 
АҚШнинг Қатардаги элчиси Дана Шелл Смит ўз навбатида twitter’да хабар қилишича, ҳарбийлар мавзу қулгили бўлгани сабаб ўзаро кулишишган, бунга байроқнинг умуман алоқаси бўлмаган.
 
Маълумот учун, Қатарда Америка ҳарбий ҳаво кучларининг космик ва ҳарбий операциялар учун мўлжалланган бошқарув маркази жойлашган. У мазкур давлатдаги Америка армиясининг  хорижий давлатлардаги муҳим таянч марказларидан бири ҳисобланади.
Одина Қулмуродова

Теглар:Қатар байроғи АҚШ Ҳарбийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!