...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ президентлигига номзодлар нима билан машғул?


16:43, 27.10.2016 Олам
 3 699

Трамп янги меҳмонхона очаётган бир пайтда Клинтон сайловчилар кўнглини олиш билан банд.

АҚШ президентлтгига сайлов ўтказилишига 13 кун қолганида, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайловолди кампанияларини ташлаб, ўзининг янги меҳмонхонасини очиш учун Вашингтонга келди.
 
Маросим давомида Трампга қарши бир неча намойиш акциялари бўлиб ўтди. Очилиш маросимидан сўнг, Дональд Трамп Шимолий Каролина, ундан кейин Огайо штатига боришни режалаштирган.
 
Бу вақт мобайнида Трампнинг рақиби, Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон Флоридада сайловчилар кўнглини овлаш билан машғул бўлди.
 
Сайловчилар билан учрашув Клинтоннинг туғилган кунига тўғри келиб қолди. Йиғилганлар уни 69 ёши билан табриклаш имконига эга бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон бу йилги таваллуд айёмини самолёт бортида ўтказди. 69 ёшни қаршилаган Клинтон хоним журналистлар билан учрашиб, уларга шоколадли торт ҳадя қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мамлакат бўйлаб жамоат фикри шуни тасдиқламоқдаки, овоз тўплаш бўйича Клинтон рақиби Дональд Трампдан анча илгарилаб кетган. Сайлов эса 8 ноябрь куни ўтказилади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Президентлик сайлови Ҳиллари Клинтон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!