...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Корея ярим оролидаги вазиятни ҳал қилишга тайёр


09:42, 21.12.2017 Олам
 2 760

КХДР яна ядровий қуроллар синовини ўтказса, унинг ракеталарини учириш майдончаларини яксон қилиш режалаштирилган.

The Daily Telegraph нашрининг хабар беришича, сўнгги ойлар давомида, АҚШ Корея ярим оролидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал этишга тайёргарлик кўрган.

Нашрнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, куч ишлатишнинг бир йўли сифатида КХДР яна ядровий қуроллар синовини ўтказса, унинг ракеталарини учириш майдончаларини яксон қилиш режалаштирилган. Қурол-яроғ омборлари ҳам нишонга олиниши мумкин. Хабарда, Вашингтон бу гал “ҳазил қилмаяпти”, дейилган. 

Бундан олдин, АҚШ расмийлари КХДР ҳудудни ядро қуролидан ҳоли қилиш жараёнини бошласа, музокараларга киришиши айтилган эди.

Бундан уч ҳафта олдин, КХДР навбатдаги ракетасини учирган ва ядровий қуролли кучларини барпо этишни якунлаганини билдирган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:КХДР АҚШ Ядровий қурол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!