...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ элчихонаси олдида отишма бўлди


12:34, 20.08.2018 Олам
 5 775

Ҳодиса тахминан соат 5:00 да содир бўлган.

Бугун, 20 август куни номаълум шахслар Анқарадаги АҚШ элчихонасини ўққа тутди. Бу ҳақда “Haberturk” маълум қилди.
 
Ҳодиса тахминан соат 5:00 да (Тошкент вақти билан соат 8:00) содир бўлган. Элчихонага  оқ рангли енгил автомобилдан 4-5 марта ўқ узилган. Ўқлар дипломатик муассасани қўриқловчи полиция ходими буткасига теккан.
 
Воқеада жабрланганлар бўлмаган. Элчихонага полиция ходимлари етиб келган. Ҳозирда автомобилни қидириш ишлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Анқара элчихона отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!