...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Денгиз-ҳарбий кучлари бош қўмондонсиз қолмоқда


14:01, 27.02.2017 Олам
 1 955

АҚШ Денгиз-ҳарбий кучларини бошқаришга таклиф қилинган Филип Билден лавозимдан бош тортди.

АҚШ денгиз-ҳарбий кучлари вазирлигига номзоди тақдим этилган Филип Билден лавозимдан воз кечди. Бу ҳақда Билден билдирган маълумот таяниб “CNN” хабар беради.
 
Филипнинг лавозимдан воз кечгани ҳақидаги хабарни Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ҳам тасдиқлади:
 
“Менга Филип Билден ўз номзодини лавозимга тайинлашдаги кўриб чиқишдан олиб ташлашни сўради”, деб Мэттис сўзларидан иқтибос келтиради “Politico” нашри.
 
Икки ойдан ошиқ вақт мобайнида дунёнинг етакчи мамлакатини бошқариб келаётган президент Трамп ҳалигача мунтазам ҳукумат таркибини шакллантира олмади. Аввалига у давлат маслаҳатчиларидан бирини лавозимидан бўшатган бўлса, кейин миллий хавфсизлик йўналишидаги бир нечта кадрларни алмаштирди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Филип Билден Жеймс Мэттис Денгиз-ҳарбий кучлари Пентагон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!