...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антониу Гутерриш Мирзиёевга табрик йўллади


20:34, 01.09.2018 Жамият
 1 578

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга табриклар келишда давом этмоқда. 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. 

"Ўзбекистон Республикаси халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этиш менга катта мамнуният бағишлайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бойлиги унга аъзо давлатлар хилма-хиллигидадир. Биз, халқлар, ташкилотимиз Уставида мустаҳкамлаб қўйилган қадриятларни қўллаб-қувватлаш йўлида бирлашганимизда фаолиятимиз кучайиб бораверади. Глобал хатарлар, шу билан бирга, улкан имкониятлар даврида ушбу эзгу қадриятлар бизни боғлаб туради.

Мамлакатингиз ушбу миллий байрамни нишонлаётган кунларда Сизни ишонтириб айтаманки, мен Бирлашган Миллатлар Ташкилоти самадорлигини ошириш ҳамда барча учун тинчлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш йўлида фаол ҳаракат қиламан", деб ёзилади Гутерришнинг табрикномасида.

Теглар:Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар