...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарада портлаш амалга оширилди


12:00, 08.10.2016 Олам
 3 464

Воқеа жойидан портловчи мослама тайёрлашда қўлланиладиган 200 кг модда топилган.

Бугун, 8 октябрь соат 06:00да Анқарада полиция операцияси вақтида таслим бўлиши айтилиши билан икки нафар террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканали хабар берди.
 
Айтилишича, террористлар йўлдаги автомобиль ёрдамида теракт уюштиришни режа қилган. Полиция ходимлари уларни қуршаб олган ва таслим бўлишни буюрган. Террористлар эса ўзларини портлатган.
 
Хавфсизлик хизмати вакиллари орасида жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
 
Анқара губернатори Эржан Топажа бу ҳодиса борасидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, террористлардан бирининг шахси аниқланган, иккинчиси аёл киши бўлгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, губернатор учинчи жангарини қидириш ишлари бошланганини ҳам айтиб ўтди.
 
Топажа воқеа жойидан портловчи мослама тайёрлашда ишлатиладиган 200 кг модда топилганини ҳам таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Истанбулдаги полиция қароргоҳи олдида уюштирилган терактни “Курдистон озодлиги лочинлари” Курдистон миллий қуролли ҳаракати ўз бўйнига олган эди.  
                                                                                                                    Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Анқара Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 419

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!