...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 27 ёшли машина ўғриси қўлга олинди


11:03, 30.06.2016 Жамият
 3 910

Маълум бўлишича, у йўлда ҳаракатланиб келаётган Nexia’ни тўхтатган ва ҳайдовчига зўравонлик қилиб, машинани олиб қочган.

Андижон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига  Андижон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб,  номаълум шахс унинг Nexia русумли автомашинасини ғайриқонуний равишда тортиб олиб кетганликларини маълум қилган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
  
Гап шундаки, ҳайдовчи автомашинасини “Миллий тикланиш” маҳалласи  ҳудудида бошқариб кетаётган  пайтда,  у билан  бирга келаётган йўловчи бирдан автомашинани тўхтатиб,  уни зўрлик билан тушириб юборган ва машинани номаълум томонга ҳайдаб кетган.
 
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи қўлга олинди.  У Андижон тумани “Пистамозор” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиққан.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.  

Теглар:Жиноят Ўғирлик ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар