...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов ўзини олигархлар қаторига қўшмади


13:54, 01.10.2018 Олам
 4 273

Миллиардер Россиядаги олигархлар ҳақида гапирди.

Тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Россияда биргина олигарх қолган деб ҳисоблаяпти. Бундай фикрни у “Россия-1” телеканалидаги кўрсатувда билдирган.
 
Усмоновнинг фикрича, олигархликнинг асосий белгиси бизнеснинг ҳокимиятдан олинишидир. Шунинг учун у ўзини олигархлар қаторига қўшмайди.
 
“Мен “олигарх” сўзига тоқат қилолмайман. Олигарх – бу барчасини ҳақ тўламай олган одам. Мен ҳеч қачон улардан бўлмаганман”, деб таъкидлаган Усмонов.
 
Бундан ташқари тадбиркор Россиядаги сўнгги олигарх ҳақида гапирган, аммо унинг исмини ошкор қилмаган.
 
“Ўйлашимча, бу вагонда биргина йўловчи қолди, вагон бўш. У эса бир ўзи ўтирибди – ёлғиз айланяпти. У олигарх”, деб қайд этган ва номи ошкор қилинмаган шахс биргина компаниясидан бошқа барчасини йўқотганини қўшимча қилган Алишер Усмонов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов олигарх 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!