...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Лионарди Ди Каприо Ҳиллари Клинтон учун пул йиғмоқчи


10:15, 02.08.2016 Олам
 2 565

АҚШнинг бир қатор машҳур юлдузлари Клинтон хонимнинг номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо Лос-Анжелесдаги уйида зиёфат уюштириб, АҚШ Демократлар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайлов кампанияси учун қўшимча маблағ йиғмоқчи. Бу ҳақда  “Variety” ёзмоқда.
 
“Ҳиллари билан суҳбат” номли билан ташкил этилаётган тадбир 23 август куни бўлиб ўтади. Унда ҳар бир ташриф буюрувчи 33.4 минг доллар тўлаши керак. Дастлабки 2700 доллар Клинтон хонимнинг сайлов кампаниясига сарфланади, қолган маблағ эса партия эҳтиёжлари учун берилади. 
 
Клинтон номзодини бир қатор машҳур юлдузлар қўллаб-қувватламоқда. Ди Каприодан олдин актёр Жорж Клуни ҳам худди шундай тадбир уюштириб, кириш чиптасини 33.4 минг доллар этиб белгилаган эди. 
 
Маълумот ўрнида, Леонардо Вильгельм Ди Каприо 1974 йилнинг 11 ноябрида АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. Актёр “Тирик қолган” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Леонардо Ди Каприо Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!