...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Наталья Крачковская вафот этди


11:34, 03.03.2016 Кино
 3 368

У миокард инфарктини бошидан ўтказганди...

Бир неча кун илгари сайтимиз орқали Россияда хизмат кўрсатган артист Наталья Крачковскаянинг бетоблиги ва унинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун актриса вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильми орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наталья Крачковская,бир неча кун аввал, аниқроғи 28 февраль куни юрак соҳасидаги оғриқ билан шифохонага шошилинч равишда етказилганди. Орадан кўп ўтмай актриса миокард инфарктини бошидан ўтказгани маълум бўлди.

Актриса ортиқча вазндан азият чекарди. Тоби қочган актрисани шифохонага етказишда ҳам айнан мана шу сабаб муаммо келиб чиқди ва тиббиёт ходимлари актрисани уйидан машинага олиб чиқишга ёрдам беришларини сўраб ФВВ ходимларига мурожаат қилишларига тўғри келди. Наталья Леонидовна аввал ҳам жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

Унинг аҳволи яхшиланавермагач, оғир аҳволда ётган актрисага сунъий нафас узатиш аппарати уланди.

Маълумот учун, 2015 йилнинг ёзида ҳам шундай ҳолат кузатилган. 2013 йили у юрак стимуляторини ўрнатиш борасидаги жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган. Актриса 1938 йилнинг 24 ноябрида Москвада таваллуд топганди. У 77 ёшида миокард инфакти туфайли 1-сонли Пирогов номидаги шаҳар клиник шифохонасида вафот этди.
Умида Якубова

Теглар:Наталья Крачковская Миокард 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!