...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Наталья Крачковскаянинг аҳволи оғирлашиб бормоқда


12:33, 01.03.2016 Кино
 3 141

Шифокорлар актриса миокард инфарктини бошдан кечирганини тахмин қилишган эди. Афсуски, уларнинг тахминлари тўғри бўлиб чиқди.

Бир неча соат аввал, Россияда хизмат кўрсатган артист Наталья Крачковскаянинг бетоблиги ва унинг жоналнтириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, унинг аҳволи оғир. Бир неча соат аввал актрисага сунъий нафас узатиш аппарати уланди. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри маълумот бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильми орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наталья Крачковская кеча, 28 февраль куни юрак соҳасидаги оғриқ билан шифохонага ётқизилган эди. 77 ёшли актрисанинг юраги кутилмаганда тўхтовсиз безовта қила бошлагач, унинг оила аъзолари шифокорларга мурожаат қилишган.

Маълумот учун, шифокорлар актриса миокард инфарктини бошдан кечирганини тахмин қилишган эди. Афсуски, уларнинг тахминлари тўғри бўлиб чиқди.
Умида Якубова

Теглар:Наталья Крачковская Миокард 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!