...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистоннинг муҳим туманларидан бири “Толибон” гуруҳи томонидан босиб олинди


15:08, 15.08.2016 Олам
 4 326

Мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган Боғлон вилоятидаги туман учун бўлган жангларда ҳукумат кучлари чекинишга мажбур бўлди.

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқидаги Боғлон вилоятининг муҳим аҳамиятга эга туманини босиб олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда
 
“Афғонистон ҳукумати армияси бир неча кун давомида жангариларга қарши уруш олиб борди, аммо ҳеч қандай кўмак бўлмагани учун орқага чекинишга мажбур бўлди.  Натижада Даҳан-э-Ғори тумани жангарилар томонидан эгаллаб олинди”, дейди Боғлон вилояти полицияси бошлиғи ўринбосари Амир Гул Ҳуссайнхил. Унинг қўшимча қилишича,  тўқнашувларда беш нафар полиция ходими ҳалок бўлган. 
 
Босиб олинган ҳудуд Боғлон вилоятнинг маркази Пули-Хумридан унча узоқликда жойлашмаган. 
 
Маълумотларга қараганда, 33 нафар аскар жангарилар томонидан қўлга олинган. 
 
Маълумот ўрнида, Боғлон вилоятида 820 мингга яқин одам истиқомат қилади. Мазкур вилоят 1998-2001 йиллар оралиғида “Толибон” гуруҳи назорати остида бўлган. Аҳолисининг 15 фоизи ҳазора-исмоилийлар, 55 фоизи тожиклар, 20 фоизи пуштунлар, 9 фоизини ўзбеклар ташкил этади, бундан ташқари бошқа миллат вакиллари ҳам бор. 
Руслан Сулаймонов 

Теглар:Толибон Афғонистон Даҳан-э-Ғори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!