...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистондаги теракт оқибатида иккита ҳарбий вафот этди


16:12, 28.01.2016 Олам
 2 527

Ичида ҳарбийлар бўлган зирҳли машина яроқсиз ҳолга келган.

Афғонистоннинг Ҳирот провинцияси ғарбида жойлашган Гузар туманида содир бўлган теракт оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлди,   уч киши яраланди ва ичида ҳарбийлар бўлган зирҳли машина яроқсиз ҳолга келган. Бу ҳақда Туркия нашрлари хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, бомба Сиявшан қишлоғи яқинида йўл устида ўрнатилган ва масофадан ҳаракатга келтирилган.

Куни кеча Афғонистоннинг Боғлон провинциясида толиблар томонидан Ўзбекистондан Қобулга борувчи электр линияси портлатилди.  Бу ҳақда бир қанча оммавий ахборот воситалари маълумот берган эди.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Қобул Ҳирот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!