...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда 50 га яқин ДАИШ жангарилари йўқ қилинди


00:24, 26.02.2016 Олам
 2 684

Афғонистонда полиция, разведка ва ҳарбийлар биргаликда антитеррористик операция ўтказди.

Афғонистон қуролли кучлари мамлакат бўйлаб ўтказилган операциялар давомида 50 нафар террористни йўқ қилди. Улардан 46 таси ДАИШ жангарилари ҳисобланади. Бундан ташқари, 26 киши турли даражада жароҳат олган ва битта жангари қўлга олинган. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлигининг хабарига асосланиб РИА Новости маълум қилди.

Антитеррористик операция давомида учала ҳарбий ҳам ҳалок бўлган.

Афғонистонда сўнгги пайтларда вазият анча салбий тус олган. “Толибон” радикал ҳаракати мамлакатнинг қишлоқ хўжалик туманларида катта ҳудудларни эгаллаб, йирик шаҳарларга ҳужумлар уюштирмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон ҳудудида ДАИШнинг ҳам таъсири ўсган.

“Толибон” ва ДАИШ рақобатчи террористик гуруҳлар ҳисобланади. Ўтган йилнинг июнида “Толибон” ҳаракати вакиллари ДАИШга хат йўллаб, Афғонистонда толиблар ишига аралашмасликка чақиргани ҳақида ОАВлар хабар берган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Толибон ДАИШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!