...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон ҳарбийлари толибларга қарши “Шафақ” операциясини ўтказдилар


18:13, 13.04.2016 Олам
 3 425

Қундуз вилоятида олиб борилган махсус ҳарбий операцияда 180дан ортиқ “Толибон” жангарилари йўқ қилинди.

Афғонистон хавфсизлик кучлари “Шафақ” операцияси давомида Қундуз вилоятидаги “Толибон” ҳаракатининг камида 180 нафар жангарисини йўқ қилдилар, бундан ташқари,  170 та экстермист ҳукумат ҳарбийлари билан тўқнашувларда жароҳат олди.  Бу ҳақда “Pajhwok” афғон нашри хабар берди
 
“Афғон миллий армияси бўлинмаси Қундуздаги террористлар позицияларига ҳужум уюштирди ва душманнинг кўплаб  тирик кучларини яксон қилиш билан бирга,  уларнинг еттита танкини йўқ қилди”, – дейди генерал Мохиуддин Гори.
 
Маълумотларга қараганда, сўнгги пайтларда Қундуздаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли икки мингдан ортиқ оила ўз уйларини тарк этишга ва мамлакатнинг нисбатан тинчроқ ҳудудларига кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар.
 
Душанба куни толиблар мамлакат хавфсизлик кучларига ҳужум қилиш ҳақида эълон қилган эдилар.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Қундуз Шафақ Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!