...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Россиядан ёрдам сўрамоқда


14:00, 13.03.2017 Олам
 3 934

Шу вақтгача Афғонистон РФ президентининг ёрдам бериш ҳақидаги таклифига рад жавобини бериб келаётган эди.

Афғонистон Россия Федерациясига мамлакатдаги 124 та миллий иқтисодиёт биноларини тиклаб беришни сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақда Афғонистонинг Москвадаги элчихонаси савдо-иқтисодий ишлар бўйича атташеси Муҳаммад Кесем берган маълумотлар асосида “Vestifinance.ru” хабар қилмоқда.
 
Бунга жавобан Афғонистон Россия билан бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда бермоқда. Қобул ўз ўрнида икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар чуқурлашиб бораётганини маълум қилди.
 
“Афғонистон Россия ёрдамида “Саланг” туннелли, Қобулдаги нон комбинати, политехника университети, “Жангалак” автотаъмир заводи, Пули-Хумри шаҳридаги электростанция ва бошқа иншоотларни тиклашга умид қилмоқда.
 
Ушбу биноларни қайта таъмирлаш бўйича муҳокамалар ўтказилди. 3 март куни Афғонистоннинг Москвадаги элчиси Абдул Кочай Россия Федерацияси энергетика вазири ўринбосари ва Россия-Афғонистон савдо-иқтисодий комиссияси ҳамраиси Юрий Сентюрин билан учрашди.
 
Учрашув давомида Сентюрин Афғонистондаги биноларни тиклашга ёрдам бериш учун Россиянинг 30 та компанияси сармоя қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди”, дейди Кесем.
 
“Ўтган йиллар давомида Россия ҳарбий кучлари Афғонистонда жойлашган қатор ғарбий ҳамкорларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш таклифини берганди.
 
Бу таклифларга биз доимо рад жавобини олардик. Афғонистонни эса, ҳеч бир давлат бир ўзи тиклай олмайди”, дейди Россия Федерацияси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов.
Умида Якубова

Теглар:Афғонистон-Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!