...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Америкага жуда қимматга тушмоқда. Вазият қачон ўнгланади?


14:50, 07.02.2018 Олам
 4 417

Трамп олдинроқ, яъни 2017 йил декабрда АҚШ Яқин Шарқдаги ҳаракатлар учун 7 триллион доллар сарфлаганини айтиб ўтган эди.

АҚШ Мудофаа вазирининг ўринбосари Рандалл Шривер Осиё ва Тинч океандаги хавфсизлик бўйича берилган саволга 2018 йилда Вашингтон Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар учун 45 млд доллар сарфлайди, дея жавоб қайтарган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Шривернинг сенат олдида қилган чиқишидаги ҳисоботда келтирилишича, мазкур сумма қуйидаги харажатларни ўз ичига олади:
 
Афғонистондаги Америка ҳарбийлари учун 13 млд доллар Афғон харбийлари учун 5 млд доллар.
 
Иқтисодий  ёрдам ва логистика эҳтиёжлари учун 780 миллион доллар.
 
Ярим йил олдин президент Дональд Трампнинг Афғонистонда бошлайдиган янги стратегиясини  эълон қилишидан кейин Пентагон раиси ички сиёсат бўйича сенатда илк бор чиқиш қилиб ушбу стратегияга аниқлик киритмоқчи бўлди.
 
Шривер эса янги стратегия учун сарфланадиган маблағнинг тахминий суммасини ҳам айтиб бера олмади.
 
Сенаторлар Америка харбийларининг 2018 йилда Афғонистонда сарфланадиган харажатларни танқид қилишди. 
 
Улар президент “Толибон” радикал ҳаракатининг раҳбарлари билан бир стол атрофида ўтириб, музокаралар олиб бориши ва 17 йилдан буён давом этиб келаётган урушга нуқта қўйишга мажбур қилиш масаласини ўртага ташлашди.
 
Сенатор Ренд Полнинг таъкидлашича миллиардлаб долларлар Афғонистонга йўналтирилса-да, барибир уни ҳимоя қилишга қодир эмас.
 
АҚШ давлат котибининг ўринбосари Жон Салливан Шривердан сўнг чиқиш қилиб Американинг Афғонистондаги янги стратегиясини қўллаб-қувватлади:
 
“Мен тушунаман, бу узоқ Америка уруши. Аммо Афғонистон минтақасидаги тинчикда ўзимизнинг ҳам аниқ  мақсадимиз бор. Шу боис  Афғон ҳукуматининг толибонларга қарши курашини қўллашимиз керак.
 
Трамп олдинроқ, яъни 2017 йил декабрда АҚШ Яқин Шарқдаги ҳаракатлар учун 7 триллион доллар сарфлаганини айтиб ўтган эди.
 
Пентагон эса АҚШнинг 2001 йилдан буён харбий ҳаракатлар учун сарфлаган сарф-ҳаражати 1,52 триллион доллар қийматида бўлганини айтиб, ушбу рақамларни исботлайдиган ҳужжатларни тақдим этди.
 
Кейинроқ Уотсон Брауноский университети эълон қилган маълумотларга кўра, АҚШ 2001 йилдан буён Ироқ, Сурия, Афғонистон ва Покистондаги харбий ҳаракатлар, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда фахрийларга ёрдам қилиш учун 4,3 триллион доллар ишлатган. 2018 йилда бу сумма 5,6 триллион долларга кўтарилишини ҳам айтиб ўтган эди.
 
Ўтган йилнинг августь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги янги ҳаракатлар стратегиясини эълон қилган. У стратегиянинг харбий жиҳатлари ҳақида гапиришни рад этди. У Афғонистондан харбийларнинг тезда чиқиб кетиши нотўғрилигини тушунтирди. Президентнинг қарорига кўра, Афғонистонда Америка контингенти яна 3 минг нафар харбий хизматчиларга кўпайиб умумий ҳисобди 14 минг нафарга етади.
Шерали Отабоев 

Теглар:Афғонистон АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!