...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғон оиласининг уйига граната отишди


15:06, 20.02.2017 Олам
 4 260

Оддий афғон оиласига тажовуз қилиниши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.

Бугун, 20 февраль тун чоғи Афғонистон шарқидаги Лагмон ҳудудида портлаш юз берди. Натижада камида 10 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўрт киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар бермоқда.
 
“Якшанбадан душанбага ўтар кечаси, Бадпох ҳудудидаги Муруваткашда истиқомат қилувчи оиланинг уйига номаълум киши граната отган”, дейди афғон полицияси нозири. Вафот этганлар орасида аёл ва болалар бўлган, жароҳатланганлар шифохона етказилди.
 
Теракт тафсилотлари ҳали аниқланмади. Оддий оила аъзоларига тажовуз қилиш, аҳолини қўрқитиш кимга керак эди? Буниси мавҳумлигича қолмоқда. Туман ҳокими Абдул Жабор Наҳими портлаш ҳаракатини уюштирган шахсни қидирувга берди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Портлаш Афғонистон граната 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!