...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирининг ўринбосари вазифасидан озод этилди


10:14, 06.01.2017 Жамият
 4 445

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан вазир ўринбосари бошқа ишга ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Русланбек Давлетов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 4 январдаги фармони билан Русланбек Қуролтоевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
 
Вазирлик Ахборот хизматининг хабар беришича, вазир ўринбосари лавозими ҳозирча бўш турибди. 

Теглар:Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар