...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига: 1 августда ТАТУга телефон олиб киришга уринган абитуриент имтиҳондан четлатилади


09:41, 28.07.2017 Жамият
 3 536

Ҳар бир абитуриентга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати тақдим этилади.

Абитуриентлар учун энг ҳаяжонли кунга ҳам жуда оз фурсат қолди. Айни кунларда кимлардир билимларини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган бўлса, баъзилар турли хил қўшимча воситаларни тайёрлаш пайида. Фақат кучли билим эгаси ҳаққоний тарзда ўқишга кириши тарафдори бўлган олий таълим муассасалари ҳам ўз навбатида зарур қарорлар қабул қилмоқда.
 
Жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг абитуриентлари жорий этилган бир янгиликдан хабардор этилди. Унга кўра, 1 август куни ўтказиладиган тест синовларига телефон олиб киришга уринган абитуриентлар имтиҳондан четлатилади.
 
Шунингдек, назоратчилар томонидан бирорта абитуриентда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ёки шпаргалкаси борлиги аниқланса, зудлик билан далолатнома тузилиб, тест синовларидан четлатилади.
 
ТАТУ қабул комиссияси берган маълумотга кўра, барча абитуриентлар номига маҳсус огоҳлантириш хатлари тайёрланган бўлиб, ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилади ва яна бир бор бу ҳақда оғзаки огоҳлантирилади.
 
Қайд этилишича, ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”да ҳам, ундан олдин амалда бўлган Низомларда ҳам мазкур қоида белгилаб қўйилган эди.
 
Бироқ, ушбу қоидага доим ҳам қатъий амал қилинмас, абитуриентларнинг мазкур ножўя ҳатти-ҳаракати аксарият ҳолларда кечириларди. Жорий йилдан бошлаб, мазкур қоида қатъий тартиб асосида жорий этилди.
 
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бу йил ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Университетга кириш учун 12 234 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 2016 йил билан солиштирилганда абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган.
Сумбула

Теглар:ТАТУ Абитуриент 1 август 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Alex
23:19 01.08.2017

Olib kirganlar chetlashtirilmadi. Hatto masulyat bilan tekshirishmadiyam.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар