...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди


18:54, 26.12.2016 Жамият
 4 109

Китоб тақдимотида Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров касбдошлари, шогирдлари иштирок этди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев яқин дўсти, диктор Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб “Мўминга бегона баҳор” номли китоб ёзгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 26 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаровнинг яқинлари, касбдошлари, издошлари иштирок этдилар.
 
Ўзбекистон халқ артисти Галина Мельникова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Насиба Иброҳимова, Фарҳод Бобожонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Дилором Умарова ва Дилдора Рустамова иштирок этиб, ҳамкасблари билан боғлиқ хотираларни ёдга олдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров 2015 йилнинг 31 декабрь куни 55 ёшида оламдан кўз юмган эди. 

Теглар:Абдумўмин Ўтбосаров Муслимбек Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар