...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муслимбек Йўлдошев сайловда иштирок этмаган фуқароларга қарата мурожаат қилди


14:17, 04.12.2016 Жамият
 3 714

“Ким камситди? Ўзингизни ўзингиз! Чунки таклиф қоғозлари ва паспортингизни олиб сайлов участкасига чиқмадингиз?”, деб ёзади Йўлдошев.

Айни дамда мамлакатимизда Президент сайлови ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9 минг 383 сайлов участкасида соат 6:00 дан овоз бериш бошланади. 
 
Президенти сайловларида ОАВ ходимлари қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев иштирок этди ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига суратларини жойлаштирди.
 
“Бир оилада ўн киши бўлсаю, бирон-бир масалада ҳамманинг фикри сўралса ва бир одамдан сўралмасдан хулоса чиқариб юборилса, нима бўлади? Ўша одам ўзини камситилган, менсилмаган ҳисоблайди. Ич-ичидан эзилади. “Мен ҳам бор эдим-ку, ўша ерда!”, деб ичидан зил кетади. 


Сайлов ҳам худди шундай бир кўриниш. Фақат кўлами ва мақоми улуғ. Бутун халқ юрт раҳбарини сайласаю, сиз унда иштирок этмасангиз, ўзингизни камситилган ҳисобламайсизми?
 
Ким камситди? Ўзингизни ўзингиз! Чунки таклиф қоғозлари ва паспортингизни олиб сайлов участкасига чиқмадингиз? Эртанги ҳаётингизда кимга эргашмоқчисиз, тақдирингиз, фарзандларингиз келажагини ким ҳал қилиши сизни қизиқтирмади. “Э, чиқмасаям бўлаверади”, деб телевизор кўриб ётавердингиз. Бу ўз-ўзини камситишдир. 
 
Биз оила аъзоларимиз билан бирга чиқдик. Ҳар ким ўзи овоз берди. Лекин бунгача уйда кўп бор муҳокама ва мунозаралар бўлди. Ҳар ким ўз фикри, танлови ва дунёқараши бўйича фикрлар билдирди. Аммо бугунги натижа бир хил бўлиб чиқди. Уйга қайтаётиб, ким кимга овоз берганини суриштирганимизда, ҳаммамиз алоҳида-алоҳида, лекин битта номзодга овоз берибмиз”, деб ёзади Муслимбек Йўлдошев.
 
Таниқли диктор Муслимбек Йўлдошевнинг ёзиб қолдирганлари айни вақтда жуда долзарбдир. Сайлов соат 20:00 га қадар давом этади. Сиз ҳам Ватаннинг эртанги кунини қуришга ўз ҳиссангизни қўшинг, овоз беринг!
Умида Якубова

Теглар:Муслимбек Йўлдошев Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар