...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдумўмин Ўтбосаров ҳақида китоб чоп этилди


01:33, 16.12.2016 Жамият
 4 526

Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров томошабинлар қалбида ўткир нигоҳи, жарангдор овози, савлатию салобати билан қолди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг забардаст дикторларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров 2015 йилнинг 31 декабрь куни 56 ёшида оламдан ўтган эди.
 
Дикторнинг энг яқин дўстларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев ижтимоий тармоқлар орқали Абдумўмин Ўтбосаров билан боғлиқ хотираларини эълон қилиб борарди.
 
Бугун, 16 декабрь куни Муслимбек Йўлдошев Абдумўмин Ўтбосаровга бағишлаб китоб чоп этаётгани ҳақида хабар берди.
 
“Азиз дўстлар, қадрли мухлислар. Кўз очиб юмгунча бир йил ҳам ўтиб кетибди... Дўстим Абдумўмин Ўтбосаров хотираси ҳурмати эрта баҳорда “Мўминга бегона баҳор” китоби устида иш бошлаган эдим, мана, у битиб, мухлисларга тақдим этишга муяссар бўлиб турибмиз”, дейди Муслимбек Йўлдошев.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган “Мўминга бегона баҳор” китоби тақдимоти 23 декабрь куни соат 15:00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.
 
Дикторга сўнгги бор 2016 йил кириб келишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти табригини ўқиш насиб этганди.
 
Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров томошабинлар қалбида ўткир нигоҳи, жарангдор овози, савлатию салобати билан қолди. 

Теглар:Абдумўмин Ўтбосаров Муслимбек Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар