...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов ОКМКнинг ачинарли ҳолати ҳақида гапирди


12:45, 14.08.2018 Жамият
 6 466

ОКМК давлат тасарруфида қолган ҳолда ташқи бошқарувчиларга топширилган.

Ўзбекистон ўтган чорак асрда олим ва академикларни бошқарув ва иқтисодиётдан узоқлаштириб, кўп нарсани йўқотган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов академиклар қаршисидаги нутқида таъкидлади ва ўз сўзларига исбот ҳам келтирди.
 
Ҳукумат раҳбари ўтган йилларни “илм аҳли иқтисоддан узоқлаштирилган давр” деб баҳолади. Бу даврдаги йўқотишларга мисол қилиб Олмалиқ кон-металургия комбинатининг (ОКМК) ҳолатини келтирди.
 
Ўтган ҳафтада Президент топшириғи билан комбинатни кўздан кечирган Арипов, у ердаги аҳволдан ҳайратга тушганини айтади. Унинг қайд этишича, Агар ОКМК яна беш йил шу йўсинда ишласа, ундан фақат темир-терсак чиқиндиси қолади.
 
“Комбинатда суюқ ва кукун ҳолидаги олтингугурт сочилиб ётибди. Эгнимдаги кийимларим ҳам олтингугуртга булғанди. Мен-ку бир кунда қайтиб кетаман, у ерда 20 минг ишчи меҳнат қилади, ахир. Бундан ташқари ОКМКдаги катта қозонлардан бири дарз кетган”, деди Арипов.
 
Бош вазирнинг сўзларига кўра, комбинатнинг бу ҳолга келиши асли иқтисодчи бўлмаган одамларнинг иш бошида тургани натижаси. Ҳозирда ОКМК давлат тасарруфида қолган ҳолда ташқи бошқарувчиларга топширилган. Улар ҳам Россия ва Қозоғистондан мутахассислар чақиртирган.
 
“Олим ва академикларни ишлаб чиқаришдан узоқлаштириш натижасида ўзимизда амалий кўникмаларга эга мутахассислар камайиб кетди. Энди четдан келган олим менга ўз кадрларимиз энг катта бойлигимиз эканини айтиб ўтирибди. Бу катта йўқотиш”, деб ўз нутқини якунлади Бош вазир Абдулла Арипов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов ОКМК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар